«Электрон ўқув зали» давлат хизмати, Кинофотофоно архив ҳужжатлари видеопортал тизими
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 майдаги ПҚ-162-сон қарорига 1-илованинг 40-банди ҳамда 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сон Фармонига 6-илованинг 36-банди билан «Электрон ўқув зали» давлат хизмати ва ахборот тизими, Кинофотофоно архив ҳужжатларидан пуллик асосда онлайн фойдаланиш имкониятини берувчи видеопортал тизимини ишлаб чиқилди.
Портални ишлаб чиқишдан кўзланган асосий мақсад тадқиқотчилар, талабалар, киноижодкорлар ва кенг аудитория учун масофавий кириш орқали тарихий кадрлар, ҳужжатли фильмлар, бадиий фильмлар ва аудио материаллар ҳамда қоғоз шаклидаги архив ҳужжатларнинг электрон нусхасидан онлайн фойдаланиш имконини яратишдан иборат.
- архивларнинг электрон ўқув залларига онлайн кириш
- архив ҳужжатларининг рўйхатларини кўриш ва зарур архив ҳужжатларини танлаш
- архив ҳужжатлари нусхаларига буюртма бериш ва юклаб олиш. буюртма бериш орқали улардан нусха оли
- пуллик асосда кинофотофоно ҳужжатларидан фойдаланиш
- кинофотофоно ҳужжатлари маълумотлар базасини электрон шакллантириш
Порталнинг асосий вазифалари:
Видеопортал тизими электрон ҳужжат айрбошлаш имконини беради, тўлов имконияти электрон шаклга ўтказилади, фойдаланувчи учун қулай тарзда ва масофадан туриб архив ҳужжатларни қидириб топиш, ҳужжатларга буюртма бериш ва электрон нусхасидан фойдаланиш имконияти яратилади.